“Aloqa tarixi muzeyi”да ўқув-семинар машғулотлари бўлиб ўтди.

2019 йил 17 октябрь куни “Aloqa tarixi muzeyi”да  “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ “Тошкент вилоят”  филиали боғламалари мутахассисларига “Почта алоқаси боғламаларида  янги  хизмат тураларини жорий этиш” мавзусида ўқув-семинар машғулотлари  бўлиб ўтди.

9 май Бутунжаҳон почта куни

Ҳар йили 9 октябрь кўплаб мамлакатларда Бутунжаҳон почта куни нишонланади. 1874 йил 9 октябрда Швецария пойтахти Берн шаҳрида Бутунжаҳон Почта Иттифоқи (БПИ) ташкил этилган. Бугун ушбу санага 145 йил тўлди. 1994 йил 24 февралда эса Ўзбекистон Республикаси БПИга аъзо бўлган. “Aloqa tаrixi muzeyi”  Ўзбекистон почта соҳасининг барча ходимлари ва меҳнат фахрийларини 9 октябрь Бутунжаҳон почта куни билан табриклайди.

Ушбу кун муносабати билан  Музейда 2019 йил 8 октябрда “Тошкент почтамти” филиали ишчи-ходимларининг фарзандлари иштирокида “Болалар кўзида дунё” рукни билан “Мен алоқачи бўламан” мавзусида рассомлик конкурси бўлиб ўтди. Тадбирдан сўнг барча иштирокчилар  музей экспозициялари билан яқиндан танишдилар.

2019 йил 9 октябрда эса “Ўзбекистон почтаси”  АЖ  томонидан Бутунжаҳон почта куни муносабати билан почта фахрийларини қутлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида  почта ходимлари музейнинг  “Почта алоқаси” экспозицияларини завқ билан айланиб чиқишди.

Музейда икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Мамлакатимизда ўтказилаётган «ИCТWЕЕК Узбекистан 2019» ҳафталиги доирасида “Алоқа тарихи музейи”да Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Беларуссия Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш вазирлиги ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига оид ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Дастлаб беларуслик меҳмонлар музей экспонатлари билан яқиндан таништирилди. Шундан сўнг икки вазирлик раҳбарияти ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ва Беларуссия Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш вазири Константин Шульган икки вазирлик ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини қамраб олган «Йўл харитаси»ни имзолашди.

«Алоқа тарихи музейи»да матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2019 йил 20 сентябрда «Алоқа тарихи музейи»да» Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини “UZIMEI» ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этишга бағишланган кенгайтирилган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжумани Ўзбекистон  телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази давлат унитар корхонаси («ЎзТТБМ» ДУК) томонидан ташкил этилди.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди молиявий-иқтисодий фаолият аудити бўйича миллий стандартларга мувофиқ, жамоат фондининг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини олиш учун танловда иштирок этишга аудиторлик ташкилотларини таклиф қилади.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди молиявий-иқтисодий фаолият аудити бўйича миллий стандартларга мувофиқ, жамоат фондининг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини олиш учун танловда иштирок этишга аудиторлик ташкилотларини таклиф қилади. Танловда иштирок этиш учун барча манфаатдор аудиторлик ташкилотлари 2019 йил 1 октябрга қадар “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди раҳбарининг номига аудиторлик ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган хизматлар нархини кўрсатувчи тижорат таклифини тақдим этишлари керак. Танловда иштирок этиш учун тижорат таклифлари қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 28 а уй. Маълумот учун телефон: (+99871) 244-99-01, 244-99-10, 244-99-14. Маъсул шахс: Вохабова Ш. Электрон почта: info@jamoatfondi.uz

Раёсат йиғилиши (видеоселектор) бўлиб ўтди.

2019 йил 25 июль куни “Алоқа тарихи музейи”да Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 1-ярим йил якуни бўйича навбатдаги Раёсат йиғилиши Йиғилишда Республика кенгашининг 2019 йил 1-ярим йиллик иш якунлари муҳокама қилинди. Шунингдек,  “Энг намунавий бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари  тақдирланди.

28 июнь куни “Алоқа тарихи музейи”да АКТ вазирлиги томонидан видеоконференция ўтказилди.

Stitched Panorama

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги РҚ-4329-сонли  қарорида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама қилиш учун “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг телекоммуникация тузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди, унда вазирлик мутахассислари, телекоммуникация операторлари ва провайдерлар  иштирок этдилар.

2019 йилнинг 27 июнь куни “Алоқа тарихи музейи”да АКТ ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида семинар-тренинг ўтказилди.

2019 йилнинг 27 июнь куни “Алоқа тарихи музейи”да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимдан фойдаланиш” бўйича амалий  семинар-тренинг ўтказилди.

Stitched Panorama

йилнинг 26 июнь куни “Алоқа тарихи музейи”да “Ўзбектелеком” АЖнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2019 йилнинг 26 июнь куни “Алоқа тарихи музейи”да “Ўзбектелеком” Акционерлик Жамиятининг  “Телекоммуникация соҳасида кўрсатилаётган янги хизмат турлари, телекоммуникация хизматларини сифатини ошириш” масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бизда сиз учун ажойиб янгилик!

Бизда сиз учун ажойиб янгилик! 2019 йил 18 май куни «музейлар куни» га бағишланган «МУЗЕЙДАГИ ТУН» янги дастуримизга барчангизни таклиф этамиз. Сизларни байрамда машҳур роботимиз «ЮСУФБЕК» қарши олади. байрам 2019 йил 18 май куни соат 9:00 кечки 00:00 гача давом этади.