Семинар

 Жорий йилнинг 16 мартида “Aloqa tarixi muzeyi”да “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2017 йил якунлари бўйича ахборот хавфсизлиги ҳолати” мавзусида Республика илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан анъанавий равишда ҳар йили ўтказиб келинади.