Кўргазма

2018 йилнинг 23-25 май кунлари “Кўргазма Савдо” кўргазма залида “Интернет, коммуникация, ахборот – InterCOM-2018” номли Биринчи миллий кўргазма бўлиб ўтмоқда. Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги. Тадбирнинг масқади Давлат бошқаруви тизимида бошқарув жараёнларини автоматлаштириш самарадорлигини ошириш, ахборот алмашишнинг самарали тизимларини шакллантириш мақсадида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Ушбу кўргазмада “Алоқа тарихи музейи” қадимий ва ноёб экспонатлари билан қатнашмоқда.