“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фондининг 2018 йил фаолияти тўғрисида ҲИСОБОТ

 “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фондининг 2018 йил фаолияти тўғрисида ҲИСОБОТ

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди 2008 йилда ташкил этилгандан буён соҳа корхона ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ҳомийлик ёрдами ҳисобидан фаолият юритиб келмоқда.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди 2018 йил давомида ўз фаолиятини тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларга биноан амалга оширилган.

“IMPULS-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан Жамоат фонди фаолиятини текшириш мобайнида корхонанинг барча молиявий фаолияти тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида эканлиги қайд этилди.

Жамоат фонди фаолияти бўйича белгиланган тартибда аудиторлик текширувидан ўтказилди ва унинг хулосасига кўра:

2018 йил учун смета харажатларида корхона ва ташкилотлар томонидан беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш жами 899 464,0 минг сўм режалаштирилганди,  режалаштирилган суммадан 2019 йил 1 январь ҳолатига фақат 899 064,0 минг сўм жамоат фондининг ҳисоб рақамига келиб тушди.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ва  “Алоқа тарихи музейи”нинг 2019 йил 1 январь ҳолатига даврий харажатлари тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида ишлатилган.

 

(минг сўм)

 

Моддалар номи

2018 йил  учун тасдиқланган смета харажатлари режаси

 

2018 йил учун тасдиқланган смета харажатлари ҳақиқатда
 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди

 

 

558 727,0

 

558 583,0

 

Иш ҳақидан ҳисобланган тўловлар

 

 

141 109,0

 

107 795,0

Музейни ривожлантириш, Музей жиҳозларини янгилаш ва бошқа харажатлар  

199 628,0

 

198 439,0

 

ЖАМИ

 

899 464,0

 

864 817,0

 

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ва  “Алоқа тарихи музейи”нинг 2018 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича 899 464,0 минг сўм режалаштирилган бўлиб, Жамоат фонди ҳамда Музей фаолияти ва уларнинг моддий техника таъминотини яхшилаш, музейни ривожлантириш ва жиҳозлаш учун ҳақиқатда жами сарф қилинган харажатлар эса 864 817,0 минг сўмни ташкил қилди. 2019 йил 1 январь ҳолатига жами смета харажатлари бўйича 34 647,0 минг сўм иқтисод қилинди.

Барча харажатлар тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида амалга оширилган.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ўз харажатларини Васийлик кенгаши раиси томонидан тасдиқланган смета харажатлари асосида амалга оширади.

Жамоат фонди ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда,           2018 йил давомида амалга оширилган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

Жамоат фонди иштирокида соҳа фаолиятига доир 77 та йирик матбуот анжумани, ўқув семинар, тақдимотлар ва бошқа турли йиғилишлар юқори савияда ўтказилди.

“Алоқа тарихи музейи” очилишидан то ҳозирги кунгача бўлган давр мобайнида музейга ташриф буюрувчилар сони 2018 йил якуни бўйича        130 000 дан ошди.

Жамоат фондининг 2018 йилги Режа-дастурида белгиланган барча ишлар амалга оширилди. Жамоат фонди ҳамда Музей раҳбарияти ва ходимлари, шунингдек соҳа корхона ва ташкилотлари томонидан 14 та янги экспозиция ташкил этилди, булардан айримлари қайта реконструкция қилинди.

Музейга ташриф буюрувчиларга учун ўзбек ва рус тилларида экскурсиялар ташкил этилмоқда.

Қайта реконструкция қилинган Хива “Алоқа тарихи музейи”га доимий равишда амалий ва методик ёрдам берилмоқда.

Жамоат фондининг Хоразм, Фарғона ҳамда Тошкент вилоятларида ташкил этилган филиаллар раҳбарлари доимий равишда ҳар чорак якуни бўйича бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот тақдим этдилар.

Жамоат фондининг маъмурий харажатлари жами харажатлар суммасининг йигирма (01.06.2018 йилдан ўттиз) фоизидан ошмаган.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ҳар чорак якуни бўйича Васийлик кенгаши аъзоларига бажарилган ишлар, амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда сарфланган харажатлар тўғрисида маълумот бериб боради.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ўз Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларга асосан, ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буйруқ ва фармойишларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги буйруқ ва фармойишларига асосан фаолият юритади.