Музейда икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Мамлакатимизда ўтказилаётган «ИCТWЕЕК Узбекистан 2019» ҳафталиги доирасида “Алоқа тарихи музейи”да Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Беларуссия Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш вазирлиги ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига оид ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Дастлаб беларуслик меҳмонлар музей экспонатлари билан яқиндан таништирилди. Шундан сўнг икки вазирлик раҳбарияти ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ва Беларуссия Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш вазири Константин Шульган икки вазирлик ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини қамраб олган «Йўл харитаси»ни имзолашди.