“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди молиявий-иқтисодий фаолият аудити бўйича миллий стандартларга мувофиқ, жамоат фондининг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини олиш учун танловда иштирок этишга аудиторлик ташкилотларини таклиф қилади.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди молиявий-иқтисодий фаолият аудити бўйича миллий стандартларга мувофиқ, жамоат фондининг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини олиш учун танловда иштирок этишга аудиторлик ташкилотларини таклиф қилади. Танловда иштирок этиш учун барча манфаатдор аудиторлик ташкилотлари 2019 йил 1 октябрга қадар “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди раҳбарининг номига аудиторлик ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган хизматлар нархини кўрсатувчи тижорат таклифини тақдим этишлари керак. Танловда иштирок этиш учун тижорат таклифлари қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 28 а уй. Маълумот учун телефон: (+99871) 244-99-01, 244-99-10, 244-99-14. Маъсул шахс: Вохабова Ш. Электрон почта: info@jamoatfondi.uz