9 май Бутунжаҳон почта куни

Ҳар йили 9 октябрь кўплаб мамлакатларда Бутунжаҳон почта куни нишонланади. 1874 йил 9 октябрда Швецария пойтахти Берн шаҳрида Бутунжаҳон Почта Иттифоқи (БПИ) ташкил этилган. Бугун ушбу санага 145 йил тўлди. 1994 йил 24 февралда эса Ўзбекистон Республикаси БПИга аъзо бўлган. “Aloqa tаrixi muzeyi”  Ўзбекистон почта соҳасининг барча ходимлари ва меҳнат фахрийларини 9 октябрь Бутунжаҳон почта куни билан табриклайди.

Ушбу кун муносабати билан  Музейда 2019 йил 8 октябрда “Тошкент почтамти” филиали ишчи-ходимларининг фарзандлари иштирокида “Болалар кўзида дунё” рукни билан “Мен алоқачи бўламан” мавзусида рассомлик конкурси бўлиб ўтди. Тадбирдан сўнг барча иштирокчилар  музей экспозициялари билан яқиндан танишдилар.

2019 йил 9 октябрда эса “Ўзбекистон почтаси”  АЖ  томонидан Бутунжаҳон почта куни муносабати билан почта фахрийларини қутлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида  почта ходимлари музейнинг  “Почта алоқаси” экспозицияларини завқ билан айланиб чиқишди.