9 октябр – Умумжаҳон почта кунига бағишланган
махсус хотира тамғасини сўндириш тўғрисида

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Умумжаҳон почта куни – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида нишонланадиган халқаро байрам кунидан бири ҳисобланади.
Умумжаҳон почта иттифоқи Берндаги штаб билан биргаликда умумжаҳон почта хизматларини тўғри ишлашини йўлга қўйиш учун 1874 йил 9 октябрда ташкил қилинган, унинг таркибига 191 мамлакат киради.
1994 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Умумжаҳон почта иттифоқининг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.
2010 йилда Умумжаҳон почта иттифоқининг ташкил топганига 136 йил ва Ўзбекистон Республикасининг Умумжаҳон почта иттифоқига аъзо бўлганига 16 йил тўлади.
Умумжаҳон почта иттифоқининг статистик маълумотларига кўра жаҳон почта бозорида ёзувли хат-хабарлар сегменти 450 млрд. почта жўнатмаларини ташкил этади, булардан 440 млрд. ички режим ва 10 млрд. халқаро режим жўнатмаларидир. Ушбу бозорда почта посилкалари сегменти 5 миллиардни ташкил этади.
Мамлакатлар ушбу жўнатмаларни мўтадил жўнатилишини таъминлаш мақсадида 650 мингдан ортиқ доимо амалдаги почта ташкилотларини ўз ичига олган Иттифоқ аъзолари ягона тармоқни ташкил этишди. Бу бўлинмаларда 5,5 миллион ишчилар ишлайди.
Яқиндагина кимдир почта хизматларини йўқолиб кетишини башорат қилган, аммо ҳозирда улар жуда зарур бўлиб қолди. Уларни Интернет ҳам, электрон почта ҳам ўрнини боса олмади. Аксинча, улар почта хизматлари учун янги қулай имкониятларни яратиб берди. Биз, турли хил алоқа воситалари бир бирини тўлдириб турган даврда яшаяпмиз. Почта майдони фақатгина Онлайн режимида харид ва таклиф қилувчиларга, балки янги технологиялардан фойдаланишни билмайдиган ва почта, ташқи дунё билан алоқада бўлиш учун ҳаётида зарур аҳамиятга ега бўлганларга ҳам керакли хизматларни кўрсатади.
Ушбу байрамга “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан ҳамкорликда Умумжаҳон Почта Иттифоқи Халқаро бюросида тадқиқ қилинган Умумжаҳон почта кунининг логотипи тасвири билан махсус хотира тамғаси тайёрланди ва амалга киритилди.
Махсус хотира тамғасининг биринчи планида почтанинг универсал рамзи ҳисобланган иккита маркада почта жўнатмаларини алмашинаётган одамлар тасвирланган. Ушбу тасвирда улар чегарани кесиб ўтаётгандек, бу билан почта алмашинуви нафақат ҳудудий чегаралар доирасида балки ундан ташқарида ҳам ҳаммабоплигини намойиш этишмоқда.
Махсус хотира тамғасида “9 OKTABR UMUMJAHON POCHTA KUNI” ёзуви ва тамғанинг керакли реквизитлари «O`ZBEKISTON» – давлатнинг номи, «TOSHKENT POCHTAMT» – сўндириш ўтказиладиган почта ташкилотининг номи ва «09.10.2010» – махсус хотира тамғасини сўндириш санаси кўрсатилган.
Махсус хотира тамғасининг ўлчами 30х30 мм. Тамға эскизи дизайнер Е.Карцевич томонидан тайёрланди.