Музейда хашар

2020 йил 14 март куни “Aloqa tarixi muzeyi” Республикамиз миқёсида оммавий тарзда “Обод юрт” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш дастури бўйича олиб борилган умумхалқ хашарида муносиб қатнашиш мақсадида музей ходимлари томонидан эрта тонгдан кўтаринги руҳда хайрия хашари ташкил этилилди. Хашарда ходимлар томонидан нафақат музей ички майдонлари, балки ташқи атроф худудларида ҳам ободонлаштириш ишларини олиб борилди.

21 февраль-Бутунжаҳон экскурсаводчилар куни

2020 йил 21-февраль куни “Aloqa tarixi muzeyi”да Тошкентдаги “Баким” клуби томонидан “Бутунжаҳон экскурсоводчилар куни” муносабати билан тадбир ва концерт ўтказилди. Тадбирда “Юнус Ражабий”, “Йигирманчи асрнинг 40-йилларида Ўзбекистонда ишлаган япон фуқароларига бағишланган хотира экспозицияси” уй-музейларининг раҳбарлари,  Бошқордистон маданий марказининг “Агидель” фольклор ансамбли, Украина маданий марказининг “Лаванда” ансамбли, Яхудийлар маданий марказининг “Хессед” ансамбли ва Россия Федерацияси маданий марказининг “Поющие сердца” ашула ва рақс ансамбллари иштирок этадилар.

Ўқув-семинар бўлиб ўтди

2020 йил 30 январь куни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ташкиллаштирилган касаба уюшмаларида ҳисобот-сайлов ўтказилиши муносабати билан тизимдаги  касаба қўмитаси раислари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.

5 та муҳим ташуббуснинг 3- йўналиши бўйича олиб борилаётган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида доимий равишда иш олиб бормоқда. Хусусан, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташуббуснинг 3- йўналиши – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шайхонтоҳур тумани ёшларидан 70 нафари иштирокида Ўзбекистон “Алоқа тарихи музейи”га экскурсия ташкил этилди. Экскурсиядан мақсад ёшларда ахборот технологияларига бўлган қизиқишни янада кучайтириш, алоқа, почта, радио ва телевидение, мобил алоқанинг яратилиш тарихи ва бугунги кунгача бўлган даврда технологияларнинг ривожланиш жараёнлари билан яқиндан таништиришдан иборат. Ўзбекистон “Алоқа тарихи музейи” 2009 йил 24 октябрда ташкил этилган бўлиб, музей Ўзбекистон алоқа соҳасининг ривожланиш босқичларини экспозицияларда гавдалантирган. Музей почта алоқасининг ривожланиши, телеграф, телефон алоқаси, радио ва телевидение, мобил алоқа ва соҳанинг мустақиллик йилларидаги ривожланиши бўлимларидан иборат. Мазкур бўлимларда 16000 дан зиёд тарихий асори-атиқалар, қурилмалар, аппарат – жиҳозлар ва экспонатлар жамланган бўлиб, ёшлар ушбу экспонатларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар. Музейдаги аксарият экспонатлар тарихий бўлишига қарамай, ишчи ҳолатда бўлганлиги сабабли, ёшлар уларни ишлатиб кўриш, тарихий телефон аппаратларида гаплашиш имкониятига эга бўлдилар. Ёшлар айниқса мобил алоқанинг яратилиш тарихи, ривожланиш жараёнлари, Ўзбекистонга мобил алоқанинг кириб келиш тарихи ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан 1992 йил 26 август куни Ўзбекистон алоқа тарихида биринчи бўлиб мобил алоқадан илк бор фойдаланилган “Мобира” телефон аппаратини катта қизиқиш билан томоша қилинди. Шунингдек, “Алоқа тарихи музейи”да 5 та муҳим ташаббуснинг 4-ташаббуси йўналиши бўйича ҳам техник кутубхона ташкил этилган. Бу ерда 20-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб чиқарилган алоқа соҳасига оид қизиқарли адабиётлар, ўқув-методик қўлланмалар, турли журналлар ўрин олган. Ёшлар мазкур техник кутубхона фаолияти билан, ундаги адабиётлар, қизиқарли журналлар билан яқиндан танишдилар.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фондининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот

                                                                             “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди директори

Равшан Акбарович Аскаров

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди 2008 йилда ўз фаолиятини бошлаб, ўзининг олдига қўйган мақсад ва вазифаларини босқичма-босқич амалга ошириб келмоқда. Жумладан, соҳа тарихи, ривожланиш ва тараққиёт босқичларини элга танитувчи соҳа музейларини ва уларнинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш Жамоат фондининг мақсад ва вазифаларидандир. Шунингдек, Жамоат фондининг асосий вазифасидан бири бўлган музейларни ташкил этиш, фаолиятини олиб бориши ва кундан кунга такомиллашиб боришига бошчилик қилишдан иборат. Шундан келиб чиқиб, алоҳида таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Алоқа тарихи музейи” ҳамда қайта реконструкция қилинган Хива “Алоқа тарихи музейи” ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг нуфузли музейлари қаториндан ўрин эгаллаб, соҳавий музейлар орасида юқори савияли ҳамда замон талабларига жавоб бера оладиган кўзга кўринган музей ҳисобланади. Жамоат фонди ҳамда музейларни шу даражага олиб чиқиш, албатта соҳа корхона ва ташкилотларининг қўшкан хиссалари маҳсулидир. Музейда шу кунга қадар 150 мингдан зиёд ҳамюртларимиз ҳамда чет эллик меҳмонларга хизмат кўрсатилди. Соҳа музейларининг асосий вазифасидан бири ёш авлодга Ватанга бўлган меҳрини кучайтириш, ҳар бир соҳанинг ўзига хос томонларини очиб беришдан иборат. Жамоат фондининг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан яна бири бўлган “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди филиалларини ташкил этиш бўйича Фонднинг Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги филиаллари ташкил этилиб, ўз фаолиятини юритиб келмоқда ҳамда бажарилган ишлар ҳақида маълумотларни мунтазам равишда тақдим этиб келмоқда. Хива шаҳридаги “Алоқа тарихи музейи” доимий равишда Фонд назорати ва кўрсатаётган методик ёрдами асосида фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 71185-Ҳарбий қисмида ташкил этилган “Ҳарбий алоқа музейи”ни ташкил этишда Жамоат фонди раҳбар ходимлари ва мутахассислари томонидан амалий ва методик ёрдам кўрсатилди. Икки томонлама ҳамкорлик доирасида вақтинчалик сақлаш учун “Ҳарбий алоқа музейи”га заҳирада сақланаётган бир қанча ноёб экспонатлар топширилди. Ўзбекистонда музейларга бўлган эътибор Давлат миқёсида эканлиги барчамизга маълум. Музейларнинг халқ маънавий-аҳлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, музей фондларида сақланиб келаётган халқимизнинг бой тарихини, мустақиллигимиз одимларини акс эттирувчи, ноёб экспонатларни авайлаб асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, дунёга олиб чиқиш ва тарғиб қилиш, улардан халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга содоқат туйғуларини кучайтириш йўлида кенг фойдаланиш, музейларни замон талабларига мос юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаб, жаҳон музейшунослиги тажрибаларини қўллашга зарур шарт-шароитлар яратиш каби вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 12 январдаги ПФ-1913-сонли Фармонида аниқ белгилаб қўйилган. Ўзбекистонда барча соҳалар мустақиллик йилларида шиддат билан ривожланиб келмоқда. Шунингдек, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг ҳам барча йўналишлари юқори сураътлар билан ривожланмоқда. Шундан келиб чиқиб,    2020 йил Фонд режасига албатта соҳа корхона ва ташкилотлари ёрдами асосида Тошкентдаги “Алоқа тарихи музейи” экспозицияларининг бир қанчаси тубдан янгилаш киритилган.  Фонд ҳамда Музей раҳбар ва мутахасисларининг тинимсиз изланишлари ва самарали меҳнатлари натижасида ҳар йили камида учта янги экспозиция яратилиши анъанага кириб улгирган, жорий йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 25 мартдаги “Фахрий алоқачилар” интерфаол экспозициясини ташкил этиш тўғрисидаги 198-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида музейда “Соҳа фахрийлари” номли янги ташкил этилган интерфаол экспозицияси маълумотлар базасига доимий равишда маълумотлар тўлдириб борилмоқда. Шунингдек, музейда мавжуд “Beeline” ҳамда “Coscom” МЧЖ мобил алоқа операторлари ўз экпозицияларини янада такомиллаштирдилар, янги “Тоҳир ва Зухра” экспозицияси яратилди. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, музей қошида ташкил этилган, энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган кинозалда юртиимиз ва жаҳон музейларининг вертуал экспозицияси ва халқимизнинг бой маданий мероси тўғрисидаги фильмларни доимий равишда ташрифчиларга номойиш этиб борилади. Музейнинг учинчи қаватида жойлашган иккита, сўнгги технологиялар билан жиҳозланган конференция заллари ҳозирги кунда соҳанинг ахборот марказига айланган. Ташкил этилаётган ҳар бир йиғилиш ва анжуманлар Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кўрсатмаларига асосан, шунингдек Фонд раҳбарияти ва мутахассислари томонидан тайёргарлик ишлари натижасида таъминланади. Жорий йилда ҳам 74 та йиғилиш, анжуман ва конференциялар ташкил этилди. “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ўз харажатларини Васийлик кенгаши раиси томонидан тасдиқланган смета харажатлари асосида амалга оширади ва ҳар чорак якуни бўйича Васийлик кенгаши аъзоларига бажарилган ишлар, амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда сарфланган харажатлар тўғрисида маълумот бериб боради. 2019 йил учун смета харажатларида корхона ва ташкилотлар томонидан беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш жами 1.107.662,0 минг сўм режалаштирилган бўлиб, 2020 йил 1 январь ҳолатига 1.107.662,0 минг сўм жамоат фондининг ҳисоб рақамига келиб тушди. “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ва  “Алоқа тарихи музейи”нинг 2020 йил 1 январь ҳолатига даврий харажатлари тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида ишлатилган.                                                (минг сўм)

  Моддалар номи 2019 йил  учун тасдиқланган смета харажатлари режаси   2019 йил учун тасдиқланган смета харажатлари ҳақиқатда
  Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди     732 372,0   730 827,0
  Иш ҳақидан ҳисобланган тўловлар     110 328,0   107 897,0
Музейни ривожлантириш, Музей жиҳозларини янгилаш ва бошқа харажатлар   264 962,0   264 962,0
  ЖАМИ   1 107 662,0   1 103 686,0

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ва  “Алоқа тарихи музейи”нинг 2019 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича 1.107.662,0 минг сўм режалаштирилган бўлиб, Жамоат фонди ҳамда Музей фаолияти ва уларнинг моддий техника таъминотини яхшилаш, музейни ривожлантириш ва жиҳозлаш учун ҳақиқатда жами сарф қилинган харажатлар эса 1.103.686,0 минг сўмни ташкил қилди. 2020 йил 1 январь ҳолатига жами смета харажатлари бўйича 3.976,0 минг сўм иқтисод қилинди. Барча харажатлар тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида амалга оширилган. Ўтказилган танлов асосида Жамоат фонди Васийлик кенгаши томонидан маъқулланган “IMPULS-AUDIT” МЧЖ ташкилоти томонидан Жамоат фондининг 2019 йилдаги молиявий фаолиятини текшириш мобайнида корхонанинг барча молиявий фаолияти тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида эканлиги қайд этилди. “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди фаолиятида шаффофликка эришиш мақсадида, фонд ҳисоб рақамига соҳа корхона ва ташкилотлари томонидан келиб тушган маблағ ҳақидаги маълумот ОАВда эълон қилинади. “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ўз фаолиятини 2020 йил учун мўлжалланган Режа-дастурга мувофиқ давом эттиради. Ушбу мақола “Хабар” газетасининг бугунги сонида чоп этилган. 

Янги йил тадбири

2019 йил 26 декабрда “Алоқа тарихи музейи”да кириб келаётган Янги йил муносабати билан “Агидель” нотижорат маданий-жамоат клуби томонидан ташкиллаштирилган музей ва клуб ходимлари фарзандлари учун байрам кечаси бўлиб ўтди. 

Эълон

“Aloqa tarixi muzeyi” молиявий-иқтисодий фаолият аудити бўйича миллий стандартларга мувофиқ 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини олиш учун танловда иштирок этишга аудиторлик ташкилотларини таклиф қилади. Танловда иштирок этиш учун барча манфаатдор аудиторлик ташкилотлари 2020 йил 10 январга қадар “Aloqa tarixi muzeyi” раҳбарининг номига аудиторлик ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган хизматлар нархини кўрсатувчи тижорат таклифини тақдим этишлари лозим. Танловда иштирок этиш учун тижорат таклифлари қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади. Тошкент шаҳар, Шайхонтаҳур тумани, Навоий кўчаси, 28а уй. Маълумот учун телефон: 71 244-99-03; 71 244-99-14. Электрон почта: xat@aloqamuzeyi.uz

Музейда шахмат-шашка мусобақаси.

2019 йил 28 ноябрда “Алоқа тарихи музейи”да” “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси соврини учун компания ходимлари ўртасида  спортнинг шахмат-шашка тури бўйича  мусобақалар бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон-Латвия” дўстлик жамияти билан давра суҳбат

2019 йил 26 ноябрь куни “Aloqa tarixi muzeyi”да  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон-Латвия” дўстлик жамияти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ва Латвия дўстлик алоқаларининг ривожланишида янги босқич” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.