Раёсат йиғилиши (видеоселектор) бўлиб ўтди.

2019 йил 25 июль куни “Алоқа тарихи музейи”да Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 1-ярим йил якуни бўйича навбатдаги Раёсат йиғилиши Йиғилишда Республика кенгашининг 2019 йил 1-ярим йиллик иш якунлари муҳокама қилинди. Шунингдек,  “Энг намунавий бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари  тақдирланди.

28 июнь куни “Алоқа тарихи музейи”да АКТ вазирлиги томонидан видеоконференция ўтказилди.

Stitched Panorama

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги РҚ-4329-сонли  қарорида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама қилиш учун “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг телекоммуникация тузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди, унда вазирлик мутахассислари, телекоммуникация операторлари ва провайдерлар  иштирок этдилар.

2019 йилнинг 27 июнь куни “Алоқа тарихи музейи”да АКТ ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида семинар-тренинг ўтказилди.

2019 йилнинг 27 июнь куни “Алоқа тарихи музейи”да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимдан фойдаланиш” бўйича амалий  семинар-тренинг ўтказилди.

Stitched Panorama

йилнинг 26 июнь куни “Алоқа тарихи музейи”да “Ўзбектелеком” АЖнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2019 йилнинг 26 июнь куни “Алоқа тарихи музейи”да “Ўзбектелеком” Акционерлик Жамиятининг  “Телекоммуникация соҳасида кўрсатилаётган янги хизмат турлари, телекоммуникация хизматларини сифатини ошириш” масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бизда сиз учун ажойиб янгилик!

Бизда сиз учун ажойиб янгилик! 2019 йил 18 май куни “музейлар куни” га бағишланган “МУЗЕЙДАГИ ТУН” янги дастуримизга барчангизни таклиф этамиз. Сизларни байрамда машҳур роботимиз “ЮСУФБЕК” қарши олади. байрам 2019 йил 18 май куни соат 9:00 кечки 00:00 гача давом этади.

2019 йил 14 март кун “касаба уюшмаси куни” доирасида очиқ мулоқат ўтказилди

2019 йил 14 март кун “Aloqa tarixi muzeyi” да Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан ҳамда “Ўз касбини моҳир эгалари” кўрик – танловининг тармоқ республика босқичи ғолиблари тақдирланд.

2019 йил 11 март  куни  “Aloqa tarixi muzeyi”да Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

2019 йил 11 март  куни  “Aloqa tarixi muzeyi”да Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, топшириқлар бажарилишида назоратни тизимли йўлга қўйиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари” бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

 

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фондининг 2018 йил фаолияти тўғрисида ҲИСОБОТ

 “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фондининг 2018 йил фаолияти тўғрисида ҲИСОБОТ

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди 2008 йилда ташкил этилгандан буён соҳа корхона ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ҳомийлик ёрдами ҳисобидан фаолият юритиб келмоқда.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди 2018 йил давомида ўз фаолиятини тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларга биноан амалга оширилган.

“IMPULS-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан Жамоат фонди фаолиятини текшириш мобайнида корхонанинг барча молиявий фаолияти тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида эканлиги қайд этилди.

Жамоат фонди фаолияти бўйича белгиланган тартибда аудиторлик текширувидан ўтказилди ва унинг хулосасига кўра:

2018 йил учун смета харажатларида корхона ва ташкилотлар томонидан беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш жами 899 464,0 минг сўм режалаштирилганди,  режалаштирилган суммадан 2019 йил 1 январь ҳолатига фақат 899 064,0 минг сўм жамоат фондининг ҳисоб рақамига келиб тушди.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ва  “Алоқа тарихи музейи”нинг 2019 йил 1 январь ҳолатига даврий харажатлари тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида ишлатилган.

 

(минг сўм)

 

Моддалар номи

2018 йил  учун тасдиқланган смета харажатлари режаси

 

2018 йил учун тасдиқланган смета харажатлари ҳақиқатда
 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди

 

 

558 727,0

 

558 583,0

 

Иш ҳақидан ҳисобланган тўловлар

 

 

141 109,0

 

107 795,0

Музейни ривожлантириш, Музей жиҳозларини янгилаш ва бошқа харажатлар  

199 628,0

 

198 439,0

 

ЖАМИ

 

899 464,0

 

864 817,0

 

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ва  “Алоқа тарихи музейи”нинг 2018 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича 899 464,0 минг сўм режалаштирилган бўлиб, Жамоат фонди ҳамда Музей фаолияти ва уларнинг моддий техника таъминотини яхшилаш, музейни ривожлантириш ва жиҳозлаш учун ҳақиқатда жами сарф қилинган харажатлар эса 864 817,0 минг сўмни ташкил қилди. 2019 йил 1 январь ҳолатига жами смета харажатлари бўйича 34 647,0 минг сўм иқтисод қилинди.

Барча харажатлар тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида амалга оширилган.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ўз харажатларини Васийлик кенгаши раиси томонидан тасдиқланган смета харажатлари асосида амалга оширади.

Жамоат фонди ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда,           2018 йил давомида амалга оширилган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

Жамоат фонди иштирокида соҳа фаолиятига доир 77 та йирик матбуот анжумани, ўқув семинар, тақдимотлар ва бошқа турли йиғилишлар юқори савияда ўтказилди.

“Алоқа тарихи музейи” очилишидан то ҳозирги кунгача бўлган давр мобайнида музейга ташриф буюрувчилар сони 2018 йил якуни бўйича        130 000 дан ошди.

Жамоат фондининг 2018 йилги Режа-дастурида белгиланган барча ишлар амалга оширилди. Жамоат фонди ҳамда Музей раҳбарияти ва ходимлари, шунингдек соҳа корхона ва ташкилотлари томонидан 14 та янги экспозиция ташкил этилди, булардан айримлари қайта реконструкция қилинди.

Музейга ташриф буюрувчиларга учун ўзбек ва рус тилларида экскурсиялар ташкил этилмоқда.

Қайта реконструкция қилинган Хива “Алоқа тарихи музейи”га доимий равишда амалий ва методик ёрдам берилмоқда.

Жамоат фондининг Хоразм, Фарғона ҳамда Тошкент вилоятларида ташкил этилган филиаллар раҳбарлари доимий равишда ҳар чорак якуни бўйича бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот тақдим этдилар.

Жамоат фондининг маъмурий харажатлари жами харажатлар суммасининг йигирма (01.06.2018 йилдан ўттиз) фоизидан ошмаган.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ҳар чорак якуни бўйича Васийлик кенгаши аъзоларига бажарилган ишлар, амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда сарфланган харажатлар тўғрисида маълумот бериб боради.

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ўз Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларга асосан, ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буйруқ ва фармойишларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги буйруқ ва фармойишларига асосан фаолият юритади.

 

2018 yil 22 oktyabr kuni “Ucell” aloqa operatori tomonidan “Aloqa tarixi muzeyi”ga taqdim etilgan ekspozitsiyaning ochilish marosimi bo’lib o’tdi.



2018 yil 22 oktyabr kuni “Ucell” aloqa operatori tomonidan “Aloqa tarixi muzeyi”ga taqdim etilgan ekspozitsiyaning ochilish marosimi bo’lib o’tdi. Marosimni “Ucell” aloqa operatori bosh direktori Tonu Grunberg,  korparativ kommunikatsiyalar bo’yicha direktor Bektemirova Kamila, xaridlar bo’yicha departament direktori Manjunatha Prasad, iste’mol segmenti departament direktori Gajieva Akshin, korparitiv kommunikatsiyalar seksiyasi  mutaxassisi Tamila Kurmakaeva va korparitiv kommunikatsiyalar seksiyasi mutaxassisi Zuxra Fayziyevalar ochib berishdi. Shuningdek, ochilish marosimida “Aloqa va axborotlashtirish sohasi tarix va merosi” jamoat fondi direktori  Ravshan Askarov hamda  “Aloqa tarixi muzeyi” direktori Uroq Toxtaevlar ishtirok etishdi.