“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фондининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот

                                                                             “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди директори

Равшан Акбарович Аскаров

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди 2008 йилда ўз фаолиятини бошлаб, ўзининг олдига қўйган мақсад ва вазифаларини босқичма-босқич амалга ошириб келмоқда. Жумладан, соҳа тарихи, ривожланиш ва тараққиёт босқичларини элга танитувчи соҳа музейларини ва уларнинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш Жамоат фондининг мақсад ва вазифаларидандир. Шунингдек, Жамоат фондининг асосий вазифасидан бири бўлган музейларни ташкил этиш, фаолиятини олиб бориши ва кундан кунга такомиллашиб боришига бошчилик қилишдан иборат. Шундан келиб чиқиб, алоҳида таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Алоқа тарихи музейи” ҳамда қайта реконструкция қилинган Хива “Алоқа тарихи музейи” ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг нуфузли музейлари қаториндан ўрин эгаллаб, соҳавий музейлар орасида юқори савияли ҳамда замон талабларига жавоб бера оладиган кўзга кўринган музей ҳисобланади. Жамоат фонди ҳамда музейларни шу даражага олиб чиқиш, албатта соҳа корхона ва ташкилотларининг қўшкан хиссалари маҳсулидир. Музейда шу кунга қадар 150 мингдан зиёд ҳамюртларимиз ҳамда чет эллик меҳмонларга хизмат кўрсатилди. Соҳа музейларининг асосий вазифасидан бири ёш авлодга Ватанга бўлган меҳрини кучайтириш, ҳар бир соҳанинг ўзига хос томонларини очиб беришдан иборат. Жамоат фондининг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан яна бири бўлган “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди филиалларини ташкил этиш бўйича Фонднинг Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги филиаллари ташкил этилиб, ўз фаолиятини юритиб келмоқда ҳамда бажарилган ишлар ҳақида маълумотларни мунтазам равишда тақдим этиб келмоқда. Хива шаҳридаги “Алоқа тарихи музейи” доимий равишда Фонд назорати ва кўрсатаётган методик ёрдами асосида фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 71185-Ҳарбий қисмида ташкил этилган “Ҳарбий алоқа музейи”ни ташкил этишда Жамоат фонди раҳбар ходимлари ва мутахассислари томонидан амалий ва методик ёрдам кўрсатилди. Икки томонлама ҳамкорлик доирасида вақтинчалик сақлаш учун “Ҳарбий алоқа музейи”га заҳирада сақланаётган бир қанча ноёб экспонатлар топширилди. Ўзбекистонда музейларга бўлган эътибор Давлат миқёсида эканлиги барчамизга маълум. Музейларнинг халқ маънавий-аҳлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, музей фондларида сақланиб келаётган халқимизнинг бой тарихини, мустақиллигимиз одимларини акс эттирувчи, ноёб экспонатларни авайлаб асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, дунёга олиб чиқиш ва тарғиб қилиш, улардан халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга содоқат туйғуларини кучайтириш йўлида кенг фойдаланиш, музейларни замон талабларига мос юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаб, жаҳон музейшунослиги тажрибаларини қўллашга зарур шарт-шароитлар яратиш каби вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 12 январдаги ПФ-1913-сонли Фармонида аниқ белгилаб қўйилган. Ўзбекистонда барча соҳалар мустақиллик йилларида шиддат билан ривожланиб келмоқда. Шунингдек, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг ҳам барча йўналишлари юқори сураътлар билан ривожланмоқда. Шундан келиб чиқиб,    2020 йил Фонд режасига албатта соҳа корхона ва ташкилотлари ёрдами асосида Тошкентдаги “Алоқа тарихи музейи” экспозицияларининг бир қанчаси тубдан янгилаш киритилган.  Фонд ҳамда Музей раҳбар ва мутахасисларининг тинимсиз изланишлари ва самарали меҳнатлари натижасида ҳар йили камида учта янги экспозиция яратилиши анъанага кириб улгирган, жорий йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 25 мартдаги “Фахрий алоқачилар” интерфаол экспозициясини ташкил этиш тўғрисидаги 198-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида музейда “Соҳа фахрийлари” номли янги ташкил этилган интерфаол экспозицияси маълумотлар базасига доимий равишда маълумотлар тўлдириб борилмоқда. Шунингдек, музейда мавжуд “Beeline” ҳамда “Coscom” МЧЖ мобил алоқа операторлари ўз экпозицияларини янада такомиллаштирдилар, янги “Тоҳир ва Зухра” экспозицияси яратилди. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, музей қошида ташкил этилган, энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган кинозалда юртиимиз ва жаҳон музейларининг вертуал экспозицияси ва халқимизнинг бой маданий мероси тўғрисидаги фильмларни доимий равишда ташрифчиларга номойиш этиб борилади. Музейнинг учинчи қаватида жойлашган иккита, сўнгги технологиялар билан жиҳозланган конференция заллари ҳозирги кунда соҳанинг ахборот марказига айланган. Ташкил этилаётган ҳар бир йиғилиш ва анжуманлар Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кўрсатмаларига асосан, шунингдек Фонд раҳбарияти ва мутахассислари томонидан тайёргарлик ишлари натижасида таъминланади. Жорий йилда ҳам 74 та йиғилиш, анжуман ва конференциялар ташкил этилди. “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ўз харажатларини Васийлик кенгаши раиси томонидан тасдиқланган смета харажатлари асосида амалга оширади ва ҳар чорак якуни бўйича Васийлик кенгаши аъзоларига бажарилган ишлар, амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда сарфланган харажатлар тўғрисида маълумот бериб боради. 2019 йил учун смета харажатларида корхона ва ташкилотлар томонидан беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш жами 1.107.662,0 минг сўм режалаштирилган бўлиб, 2020 йил 1 январь ҳолатига 1.107.662,0 минг сўм жамоат фондининг ҳисоб рақамига келиб тушди. “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ва  “Алоқа тарихи музейи”нинг 2020 йил 1 январь ҳолатига даврий харажатлари тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида ишлатилган.                                                (минг сўм)

  Моддалар номи 2019 йил  учун тасдиқланган смета харажатлари режаси   2019 йил учун тасдиқланган смета харажатлари ҳақиқатда
  Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди     732 372,0   730 827,0
  Иш ҳақидан ҳисобланган тўловлар     110 328,0   107 897,0
Музейни ривожлантириш, Музей жиҳозларини янгилаш ва бошқа харажатлар   264 962,0   264 962,0
  ЖАМИ   1 107 662,0   1 103 686,0

“Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ва  “Алоқа тарихи музейи”нинг 2019 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича 1.107.662,0 минг сўм режалаштирилган бўлиб, Жамоат фонди ҳамда Музей фаолияти ва уларнинг моддий техника таъминотини яхшилаш, музейни ривожлантириш ва жиҳозлаш учун ҳақиқатда жами сарф қилинган харажатлар эса 1.103.686,0 минг сўмни ташкил қилди. 2020 йил 1 январь ҳолатига жами смета харажатлари бўйича 3.976,0 минг сўм иқтисод қилинди. Барча харажатлар тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида амалга оширилган. Ўтказилган танлов асосида Жамоат фонди Васийлик кенгаши томонидан маъқулланган “IMPULS-AUDIT” МЧЖ ташкилоти томонидан Жамоат фондининг 2019 йилдаги молиявий фаолиятини текшириш мобайнида корхонанинг барча молиявий фаолияти тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида эканлиги қайд этилди. “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди фаолиятида шаффофликка эришиш мақсадида, фонд ҳисоб рақамига соҳа корхона ва ташкилотлари томонидан келиб тушган маблағ ҳақидаги маълумот ОАВда эълон қилинади. “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси тарихи ва мероси” жамоат фонди ўз фаолиятини 2020 йил учун мўлжалланган Режа-дастурга мувофиқ давом эттиради. Ушбу мақола “Хабар” газетасининг бугунги сонида чоп этилган.