5 та муҳим ташуббуснинг 3- йўналиши бўйича олиб борилаётган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида доимий равишда иш олиб бормоқда. Хусусан, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташуббуснинг 3- йўналиши – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шайхонтоҳур тумани ёшларидан 70 нафари иштирокида Ўзбекистон “Алоқа тарихи музейи”га экскурсия ташкил этилди. Экскурсиядан мақсад ёшларда ахборот технологияларига бўлган қизиқишни янада кучайтириш, алоқа, почта, радио ва телевидение, мобил алоқанинг яратилиш тарихи ва бугунги кунгача бўлган даврда технологияларнинг ривожланиш жараёнлари билан яқиндан таништиришдан иборат. Ўзбекистон “Алоқа тарихи музейи” 2009 йил 24 октябрда ташкил этилган бўлиб, музей Ўзбекистон алоқа соҳасининг ривожланиш босқичларини экспозицияларда гавдалантирган. Музей почта алоқасининг ривожланиши, телеграф, телефон алоқаси, радио ва телевидение, мобил алоқа ва соҳанинг мустақиллик йилларидаги ривожланиши бўлимларидан иборат. Мазкур бўлимларда 16000 дан зиёд тарихий асори-атиқалар, қурилмалар, аппарат – жиҳозлар ва экспонатлар жамланган бўлиб, ёшлар ушбу экспонатларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар. Музейдаги аксарият экспонатлар тарихий бўлишига қарамай, ишчи ҳолатда бўлганлиги сабабли, ёшлар уларни ишлатиб кўриш, тарихий телефон аппаратларида гаплашиш имкониятига эга бўлдилар. Ёшлар айниқса мобил алоқанинг яратилиш тарихи, ривожланиш жараёнлари, Ўзбекистонга мобил алоқанинг кириб келиш тарихи ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан 1992 йил 26 август куни Ўзбекистон алоқа тарихида биринчи бўлиб мобил алоқадан илк бор фойдаланилган “Мобира” телефон аппаратини катта қизиқиш билан томоша қилинди. Шунингдек, “Алоқа тарихи музейи”да 5 та муҳим ташаббуснинг 4-ташаббуси йўналиши бўйича ҳам техник кутубхона ташкил этилган. Бу ерда 20-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб чиқарилган алоқа соҳасига оид қизиқарли адабиётлар, ўқув-методик қўлланмалар, турли журналлар ўрин олган. Ёшлар мазкур техник кутубхона фаолияти билан, ундаги адабиётлар, қизиқарли журналлар билан яқиндан танишдилар.