“Алоқа тарихи музейи” молиявий-иқтисодий фаолият аудити бўйича миллий стандартларга мувофиқ, музейнинг 2021 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини олиш учун танловда иштирок этишга аудиторлик ташкилотларини таклиф қилади.

“Алоқа тарихи музейи” молиявий-иқтисодий фаолият аудити бўйича миллий стандартларга мувофиқ, музейнинг 2021 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини олиш учун танловда иштирок этишга аудиторлик ташкилотларини таклиф қилади. Танловда иштирок этиш учун барча манфаатдор аудиторлик ташкилотлари 2022 йил 15 январга қадар “Алоқа тарихи музейи” раҳбарининг номига аудиторлик ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган хизматлар нархини кўрсатувчи тижорат таклифини тақдим этишлари керак. Танловда иштирок этиш учун тижорат таклифлари қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 28 а уй. Маълумот учун телефон: (+99871) 244-99-02, 244-99-03, 244-99-14. Маъсул шахс: Вохабова Ш.