2022 йилнинг 10 март куни “Aloqa tarixi muzeyi”да “Ўзбекистон Республикаси почта маркалари Давлат коллекцияси” деб номланган янги экспозиция очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги экспозиция очилиш маросимида  Ўзбекистон Республикаси Ахборат технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Хотамович Шерматов иштирок этди. “Ўзбекистон Республикаси почта маркалари Давлат коллекицияси” экспозиция Ўзбекистон почтаси ташкил топганлигининг  30 йиллигига бағишланади.